Уй-жой кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган

12.10.20202 526

Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати амалдаги Уй-жой кодекси собиқ СССРнинг қонунчилиги асосида ишлаб чиқилганлиги, 1998 йил 24 декабрда қабул қилинганлиги ва унинг нормалари ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги билан изоҳланади.

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чеклов ўрнатди

08.10.20202 656

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чекловлар жорий этди. Мазкур қарор ижтимоий масофага амал қилиш, ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш, шунингдек, йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги ортиқча мулоқотни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.

COVID-19: фуқароларни мамлакатдаги вазият ҳақида ишончли статистика ва холис ахборот билан таъминлаш муҳим

30.09.20203 501

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати аниқланганига олти ойдан кўпроқ вақт ўтди. Бу давр мобайнида Ҳукумат томонидан соғлиқни сақлаш тизими тайёргарлик кўриши учун икки марта қатъий карантин чекловлари жорий этилди, тиббиёт муассасалари тезкорлик билан ишга туширилди, жараёнга тиббиёт ходимлари сафарбар қилинди.

Энди суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига олиб кетилмайди

29.09.20202 582

Бугун, 29 сентябрь кунидан бошлаб “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди

Мактабларда янги ўқув йили учун дарсликлар ижара пули белгиланди

24.09.20202 118

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови жорий қилинди.   

Globus Relief хайрия ташкилоти Ўзбекистонга гуманитар ёрдам кўрсатди

22.09.20202 537

АҚШнинг Globus Relief хайрия ташкилоти коронавирусга қарши курашда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга 808 минг доллар қийматидаги гуманитар ёрдам тақдим этди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади

10.09.20203 123

Дунёнинг бирон бир мамлакати 25 йил аввал қабул қилинган Хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Пекин декларацияси тамойилларини тўлиқ бажаришга яқинлашмади, дейилади БМТнинг матбуот хизмати хабарида.

Пандемия аёллар орасида қашшоқликни кучайтиради

04.09.20202 460

COVID-19 пандемияси аёлларнинг қашшоқлик даражаси ҳамда қашшоқликда яшовчи аёллар ва эркаклар ўртасидаги фарқни кескин оширади, дейилади «БМТ-аёллар» ва БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) ҳисоботида.

Давлат харидлари бўйича яна бир электрон платформа пайдо бўлди

27.08.20202 345

Хизматлар сифатини ошириш, электрон харидлар операторлари ўртасида рақобатни ривожлантириш мақсадида янги оператор — «ХТ-Харид технологиялари» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан электрон танловлар ва электрон тендерларни ташкил этиш бўйича муқобил электрон платформа — tender.mf.uz яратилди, дея хабар берди Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади

20.08.20202 191

Ҳукуматнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

1 27 28 29 30 31 50