“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, ОТМдаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади. Жумладан,
ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
нострификация тест синовлари.
Қайд этилитшича, 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган imtihon.uz веб-платформаси ишга туширилади.