Адлия вазирлиги иш берувчилар ойликларни ноқонуний равишда ушлаб қолганини маълум қилди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги иш берувчилар томонидан ходимлар ойлик маошларидан пул маблағларини ушлаб қолиш амалиётларини ўрганиш натижаларини эълон қилди. Тасодифий танлаш йўли билан бутун мамлакат бўйича 729 та ижтимоий соҳа муассасаси, жумладан тиббиёт, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўрганилди.
