Лицензия талаб этиладими?

CАВОЛ:

Корхона дорихона фаолияти билан шуғулланиди, дори-дармон сотиш учун лицензияси бор. Шу билан биргаликда дорихона ёнидан аҳолига компьютер хизматлари кўрсатиш учун жой очмоқчимиз. Аҳоли ва ташкилотларга компьютер хизматлари кўрсатиш учун лицензия талаб этиладими?

Алишер Каршиев, Андижон шаҳри.

ЖАВОБ:

Йўқ, мазкур фаолият тури лицензияланмайди.

Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатида (Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон Қарорига 1-илова) компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар лицензияланиши назарда тутилмаган.

Хусусий тадбиркорларлар ҳам ушбу фаолият тури шуғулланишлари мумкин (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова).

Саволга ҳуқуқшунос Камолиддин Тилябоев жавоб берди.