O‘zLiDeP кўмаги билан андижонлик Ниёзбек Ниёзов ишга жойлашди

Ниёзбек Ниёзов Балиқчи тумани “Баркамол” маҳалласида истиқомат қилади. Андижон давлат университетини тамомлаганига бир йилдан ортиқ вақт бўлди. Шу кунга қадар мутахассислиги бўйича қанча ўқув даргоҳига иш излаб борди, аммо натижа бўлмади. O‘zLiDeP мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳнинг жойларда аҳоли муаммоларини ўрганишлари давомида Ниёзбекнинг ишга жойлашишига ёрдам берилди.

– Айни вақтда ўз мутахассислигим бўйича Бўз туманидаги қишлоқ хўжалик коллежида иш бошладим, – дейди Ниёзбек Ниёзов. – Бундай беминнат ёрдамнинг ўзи катта эътибор ва ғамхўрлик намунасидир.