Ҳамкорлик натижасида истеъмолчи ҳуқуқи тикланди

Қува туман, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қува туман, Жомий кўчасида яшовчи Исмоилов Акрамжон, туман “Сувоқава” ДУК томонидан чиқарилган қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилади.

Мурожаат жамият мутахассислари томонидан “Сувоқава” ДУК ходимини жалб этган холда ўрганиб чиқилганда, истеъмолчига 2016-йилнинг январь ойидан бошлаб 2017-йил июнь ойигача сув хисоблагич ускунасининг техник кўрув муддати ўтган деб, Сувоқава корхонаси томонидан бу  тўғрида ҳеч қандай ёзма равишда огохлантириш берилмасдан, истеъмолчи бундан бехабар холда ойлик тўловда хисоблаб келинганлиги ва буни натижасида нотўғри қарздорлик келиб чиққанлиги маълум бўлди.

Зеро, сув хисоблагич ускунасининг техник кўрувдан ўтказиш муддати тугашидан 30 кун олдин истеъмолчи ёзма равишда огохлантирилиши амалдаги қарорлар ва Сувокава корхонаси ходимларининг хизмат вазифаларида белгилаб қўйилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида ушбу холатлар бўйича тўпланган маълумотлар Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Фарғона вилоят бошқармасига юборилди. Шундан сўнг, “Сувоқава” ДУК томонидан истеъмолчига нисбатан хисобланган нотўғри 412 600 сўм маблағ ижобий хал этилиб, истеъмолчининг ҳақ-ҳуқуқлари тикланди.

                           Ф. Умурзақова.

Қува туман ИҲҲҚЖ

 матбуот ва ахборот бўйича

мутахассиси