Олот тумани ҳокими ва у калтаклаган фермер ярашишди
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Олот тумани ҳокими Шерали Саломов ва тумандаги «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни яраштириб қўйди. Бир кун аввал ҳоким фермерни калтаклаб, уни 25 млн сўмни бошқа фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказишга мажбурлагани хабар қилинган эди.
