Ўзбекистон Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон қилади, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram-канали.
Хабарда фуқаролар учун қуйидаги саволлар берилган:
Сизнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз бузиляптими?
Турар жойингиз қонунга хилоф равишда бузилдими?
Бузилган иморатингиз учун компенцация тўланмаяптими?
Сизга таклиф этилган компенсация тури сизни қониқтирмаяптими?
Кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаяпсизми?
Адлия вазирлиги фуқароларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун қуйидаги ҳавола орқали мурожаатларини юборишга чақирди.