Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади

17.12.20181 626

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади.

ИИВ Ўзбекистондаги криминоген вазият тўғрисида ҳисобот берди

17.12.20181 766

Январь-ноябрда Ўзбекистонда жиноятлар сони 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан 22974 тага ёки 34,9 фоизга камайди, дея хабар қилди ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлисидаги ҳисоботида.

Президент барча ишловчи пенсионерлар нафақа пулини тўлиқ ҳажмда олишини кўзда тутувчи фармонни имзолади. Аввал улар пенсиясининг 50 фоизини олган

14.12.20181 957

Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг салоҳияти, тажрибаси ва билимларидан тўлақонли фойдаланиш мақсадида 2019 йил 1 январдан ишловчи пенсионерларга нафақалар тўлиқ ҳажмда берилади. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 декабрдаги фармонида кўзда тутилган.

Оилавий ажримлар, хотин қизлар жинояти: салбий ва ижобий ҳолатларга назар

13.12.20181 533

Фарғона вилоятида ҳисобот даврида 5 минг 325 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар махсус дастур асосида иш билан таъминланди. 154 нафар аёлга Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва вилоят ҳокимлиги томонидан намунавий лойиҳадаги арзон уйларнинг дастлабки тўлови тўлаб берилди.

ТИВ: АҚШ давлат котиби қарори — диний соҳадаги ютуқларнинг тан олиниши

13.12.20181 376

11 декабрь куни АҚШ давлат котиби Мак Помпео Ўзбекистонни диний эркинлик бузилгани муносабати билан «ортиқ даражадаги хавотирларни уйғотувчи» (CPC) мамлакатлар рўйхатидан чиқарганини расман маълум қилди.

АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликни бузувчилар рўйхатидан чиқарди

13.12.20181 504

АҚШ «диний эркинликнинг жиддий бузиш»да иштирок этаётгани ёки унга чидамли муносабатда бўлаётган Ўзбекистонни ҳукумат учун махсус кузатув рўйхатига киритди. Ўтган йилларда Ўзбекистон «диний эркинликни тизимли, давомий ва жиддий равишда бузиш»да иштирок этувчи мамлакатлар рўйхатида эди.

Хорижга чиқиш паспорти қандай бўлади ва у қандай олинади?

10.12.20181 790

Тошкентда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун ҳар бири кунига кунига 180−200 фуқарони қабул қилиш имкониятига эга ускуналар ўрнатилган 12 та пункт ташкил этилади. Бу ҳақда пойтахт Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Қудрат Юлдашев бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир

08.12.20182 032

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг ҳуқуқий ҳимояси йўлида

07.12.20181 538

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ва турдош ҳуқуқларнинг ҳуқуқий ҳимояси халқаро стандартларини жорий қилиш” мавзуида семинар ташкил этилди. 

Йўл-патруль хизмати ходими мобиль видеокамера билан фаолият олиб боради

05.12.20181 673

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1 декабрдаги қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди

03.12.20181 870

Видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилган мажлисда Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар, ҳарбий судлар раислари ва судьялари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Божхона жараёнлари соддалаштирилади

27.11.20181 366

Ўзбекистон президенти 24 ноябрь куни божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

1 38 39 40 41 42 46