Умумий меҳнат бозори шакллантирилади

21.09.20211 961

Президентнинг 16.09.2021 йилдаги ПҚ-5245- сон қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Умумий овқатланиш ва туризм соҳасидаги тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади

26.08.20212 027

Президент коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи қарорни имзолади.

Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузишда етказилган зарар қандай қопланади

25.08.20212 482

Вазирлар Маҳкамасининг “Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш натижасида ҳуқуқ эгаларига етказилган ҳақиқий зарар ва бой берилган фойдани аниқлаш ҳамда қоплаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

Адлия вазирлиги бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдорини камайтиришни таклиф этди

11.08.20212 615

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бешта моддасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималарни кескин камайтириш назарда тутилмоқда.

Қонунчиликдаги янгиликлар Давлат органлари томонидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларнинг талаб қилиниши бекор қилинди

02.08.20212 365

Бу Президентнинг 24.07.2021 йилдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6269-сон Фармонида назарда тутилган. 

Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ОТМга қабул тартиби ўзгарди

09.06.20212 145

Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги 338-сон қарори билан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш хусусий субъектлар томонидан амалга оширилади

12.05.20212 821

Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2021 йилдаги “Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 272-сон қарори қабул қилинди.

Пенсия ва нафақаларни тарқатиш ҳуқуқи турли банкларга берилади

05.05.20212 840

Ўзбекистонда давлат пенсияларини тайинлаш жараёни соддалаштирилиб, пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизими такомиллаштирилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги тест синовидан ўтказилади

22.03.20212 523

Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2021 йилдаги 134-сон қарори билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Ўсмирларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолияти такомиллаштирилади

22.12.20202 965

Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қандай ҳужжатлар бепул тикланади?

16.12.20202 831

Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.

Тадбиркорларга йўлларда фото ва видео регистраторлар ўрнатишга рухсат берилди

10.12.20202 921

Давлат раҳбарининг 7 декабрдаги қарорига асосан тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари [регистратор] ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинликлар бўйича «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатидан чиқарилди

09.12.20202 529

7 декабрь куни АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида «Майкл Помпеонинг Қўшма штатлар диний эркинликни бузувчиларга қарши чоралар кўрмоқда» номли баёноти эълон қилинди.

1 6 7 8 9 10 11