Президентнинг 07.07.2022 йилдаги “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни ЯИДХП орқали электрон шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилади. Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
-
бир ойгача бўлган муддатга – 10%;
-
олти ойгача бўлган муддатга – 50%;
-
уч йилгача бўлган муддатга – 100%.
Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.
2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди. Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар:
-
4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади. Ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
-
лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.