2020 йилдан бошлаб битирувчиларга янги намунадаги диплом берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, дипломларнинг янги намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарида.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, дипломларнинг янги намуналари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарида.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини regulation.gov.uz сайтига муҳокамага қўйди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлгани сабабли айрим темир йўл участкаларида поездлар тезлигига чекловлар жорий этди, дея хабар берди «Ўзбекистон темил йўллари» компанияси матбуот хизмати.
Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани акс этган видеозувларни қабул қилиш учун махсус сайтни ишга туширди.
Ички ишлар органлари йўл-патрул бўлинмалари ҳамда патрул-пост хизматлари ходимлари учун мобил камералар ва планшетлар харид қилиш муддатларининг чўзилишига «ортиқча сансалорлик ва бюрократия» сабаб бўлди, дейилади Ўзбекистон ҳукуматининг 3 июлдаги қарорида.
Эндиликда қоғоз шаклидаги жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига ҳожат қолмади, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги ўзининг Телеграм-каналида.
24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди, дея хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.
Бош прокуратура томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш юзасидан тезкор-қидирув ва тергов тадбирларини ташкил этиш бўйича комплекс чоралар кўрилди.
Бунинг учун Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартларида касбга ўқитиш марказлари ташкил этилади, бу Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 394-сон қарорида назарда тутилган.
“Ўзстандарт” агентлиги тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “назорат хариди”ни амалга ошириб келмоқда. Агентлик томонидан ўтган давр мобайнида 148.8 млрд сўмдан ортиқ маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар тегишли меъёрларга жавоб бермаганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Хорижга чиқиш паспорти жорий этилган январь ойидан буён 312,2 мингдан ортиқ фуқаро ушбу паспортларга эга бўлди.
Энди буни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) тақдим этадиган хизмат ёрдамида амалга ошириш мумкин.
ЮНИСЕФ Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидаги ўзбекистонлик болаларнинг Ватанга қайтарилганини олқишлади.
Дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш учун жарима миқдори бир неча баробарга оширилди.
2019 – 2020 ўқув йилидан ягона мактаб формаси жорий этилади, дея эслатди Халқ таълими вазирлиги. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 15 август куни бу ҳақдаги қарорни тасдиқлаган эди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда тўхташ чизиғини босиб кирганлик учун «қизил»да ўтганликдаги каби жаримага тортилмайди. Ўзбекистон президенти 23 май куни ушбу ўзгартишни кўзда тутган қонунни имзолади. Мазкур қонун 24 майдан кучга кирди.
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 июнидан нотариуслар фаолиятида «СМС хабар» электрон тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент – Андижон” автомагистралининг Ёзёвон туманидан ўтувчи қисмида иккита автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилганида уларнинг салон қисмида ва юкхоналарида катта миқдордаги хорижий валюта топилган.
Ўзбекистонда ер участкаларини ажратиш жараёнида ҳокимиятларнинг ролини камайтариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 18 май куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубда адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.