Айни вақтда “Ўзбекистон почтаси” АЖ номидан баъзи ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида Samsung Galaxy S10 мобиль телефонини ютиб олиш имконияти мавжудлиги борасида амалга оширилаётган акция ҳақида спам-хабар тарқатилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Совринни олиш учун иштирокчиларга 18 000 сўм миқдоридаги етказиб бериш тўловини амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Шу сабабли «Ўзбекистон почтаси» АЖ ҳеч қандай промоакцияларни ўтказмаётгани ва тарқатилган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қилган.
«Ушбу фирибгарликдан эҳтиёт бўлишингизни, ўз шахсий маълумотларингизни, шу жумладан, пластик картангиз маълумотларини ҳеч кимга бермасликни, шунингдек, карталарга, интернет-ҳамёнларга ёки бошқа йўл билан олдиндан тўловни ўтказмасликни сўраймиз«, – дея қайд этилган хабарда.