Опа-ука низосига барҳам берилди

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши раисининг Аёллар билан ишлаш бўйича ўринбосарига тумандаги “Алчазор” маҳалласида яшовчи М.Қодировадан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда у укаси Ж.Олимов билан уй-жой бўйича келишолмаётганини баён қилган. Ука қондошликни ҳам унутиб, опани 5 ой аввал кўчада қолдирган экан.

Ота-она ҳаёт чоғида боқувчисини йўқотиб, тақдир изми билан ота уйига қайтган М.Қодированинг қарамоғида бир нафар қизи бор. 12 сотихли катта ҳовлига опасини “сиғдирмаётган” укани инсофга келтириш осон бўлмади.

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида мазкур низо бўйича маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, тегишли мутасаддилар билан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Тарғибот-тушунтириш ишларидан сўнг опа-ука низосига барҳам берилди.

Моҳидил ТОХЛИБОЕВА,

O‘zLiDeP Балиқчи туман

Кенгаши аппарат раҳбари