Аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиб чиқилиши натижалари юзасидан брифинг ўтказилди

13.06.20251 825

Фарғона шаҳридаги «ННТлар уйи»да Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан вилоят ҳокими ва АОКА директори томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида «Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиб чиқилиши натижалари» мавзусида брифинг ўтказилди.

Автотураргоҳлар фаолияти бўйича жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда

11.06.20251 727

ЎИҲҲҚЖ Федерацияси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган кузатув-ўрганишлар режаси асосида вилоят ҳудудидаги бозорлар, йирик савдо ва кўнгилочар масканлар автотураргоҳлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Ўрганилган 27 та автотураргоҳларнинг 2 таси ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият кўрсатаётганлиги маълум бўлди.

Ижрочи томонидан иш бажариш жараёнида нуқсонга йўл қўйилгани истеъмолчи билан унинг ўртасида низоли ҳолатни келтириб чиқарган

04.06.20251 915

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижрочи томонидан истеъмолчининг 850 000 сўм пулини тўлиқ қайтарилиши ва юзага келган муаммони бартараф этилишига эришилди.

Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди

30.05.20252 007

Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 330-сон қарори қабул қилинди.

Фонд раҳбари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан мулоқот ўтказди

28.05.20251 766

Мулоқот доирасида тадбир иштирокчиларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, ННТ вакилларининг Жамоат фонди фаолиятига оид саволларига жавоблар қайтарилди.

Фойдаланиш жараёнида нуқсонлари юзага чиққан мобил қурилма мақбул сифатдагисига алмаштирилди

27.05.20251 826

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Қўшчинор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Э.нинг 6 100 000 сўмга сотиб олинган мобил қурилмада интернет яхши ишламагани сабабидан уни сотувчига қайтарилиб, худди шу русумдаги бошқа мобил қурилмага алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ҳудудий бирлашма томонидан Федерациянинг Тошлоқ туман жамияти фаолияти юзасидан брифинг ўтказилди

23.05.20251 700

Ҳудудий бирлашма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа режа асосида «Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари» мавзусида брифинг ўтказилди.

Банкомат «бермаган» бир миллион сўм пул истеъмолчининг банк картасига қайтарилди

21.05.20252 006

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Садда» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.О.нинг банкоматдан 1 000 000 сўм пулни нақдлаштириш жараёнида юзага келган муаммо бўйича қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражаси қандай аниқланади?

19.05.20252 042

Низомга кўра, ариза берувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да рўйхатдан ўтган ҳолда ёки давлат хизматлари марказларига келган ҳолда сўровнома юборади.

Фарғона шаҳар жамияти аралашуви билан муаммо тезкорликда ечим топди

16.05.20252 032

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Садаф кўчасида яшовчи Б.Т.нинг муддатли тўлов шартларида 18 915 000 сўмга харид қилган маиший техника буюмлари жамламасидаги кир ювиш машинасида нуқсонлар юзага келгани ҳамда сотувчи ва сервис маркази томонидан нуқсонларни бартараф этиб бериш ишлари чўзиб юборилаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Ҳудудий бирлашманинг якунига етказилган грант лойиҳаси бўйича брифинг ташкилланди

15.05.20251 876

Ҳудудий бирлашманинг “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли лойиҳаси бўйича ишлар 9 ой давомида амалга оширилиб, жорий йилнинг март ойи якуни билан ниҳоясига етказилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги ошади

14.05.20251 903

Ўзбекистон Президенти томонидан 08.05.2025 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-85-сон Фармон имзоланди.

Ўлчами мос келмаган оёқ кийимнинг пули қайтарилди

12.05.20252 125

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Ҳамрак» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Г.М.нинг яқин қариндоши учун ҳарид қилган пойабзал учун тўланган пулни қайтариб олишда юзага келаётган муаммо юзасидан қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

Фарғонада “Китобхон-прокурор” танлови ўтказилди

06.05.20251 783

Эзгу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти прокуратураси томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳам эътиборга молик. Айни пайтда вилоят прокуратурасининг 300 нафарга яқин ходимлари вилоят Ахборот-кутубхона маркази аъзоси ҳисобланади.

Истеъмолчи муаммоси бартараф этиб берилди

05.05.20251 894

Ўрганиш ишлари жараёнида истеъмолчи кондиционери сервис усталари кўригидан ўтказилиб, ундаги нуқсон кондиционер филтрларига чанг тўлиб қолганлигидан келиб чиқаётгани аниқланди ва муаммо бартараф этилди.

Тармоққа янги уланадиган якка тартибдаги уй-жойлар ва кўп квартирали хонадонларда электр ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ўрнатилади?

30.04.20251 814

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.У.нинг янги қуриб битказилаётган хонадонига электр энергиясини ҳисоблаш ускунасини ўрнатиш борасида юзага келаётган муаммо билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилинган мурожаати ўрганилди.

Фуқароларни хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юбориш тартиби тасдиқланди

30.04.20252 000

Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 252-сон қарори қабул қилинди.

1 2 3 4 5 6 95