Фарғонада «Биз — донормиз» шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди

«Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси биносида жорий йилнинг 20-май куни “Биз — донормиз” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Ўтказилган акцияда ИИБ қўриқлаш хизмати ходимлари, ёшлар, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ва талабалар фаол иштирок этдилар.

Акция жамиятимизда ҳаёт бахш этувчи донорлик маданиятини янада ривожлантиришга ҳамда қон етишмовчилиги муаммосига эътибор қаратишга хизмат қилади.

Донорлик саховат ва масъулият тимсолидир!