Ўзбекистонда кексалар учун поезд ва самолёт чипталарига чегирма берилади
“Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати билан катта ёшли фуқароларга поезд ва самолёт чипталарига чегирма берилади.
“Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати билан катта ёшли фуқароларга поезд ва самолёт чипталарига чегирма берилади.
Амалдаги қонунчилик истеъмолчига харид қилинган ноозиқ-овқат товарнинг қандайдир истеъмол хусусияти (ранги, ўлчами, фасони) ёқмаса ёки мос келмаса уни 10 кун ичида сотувчига қайтариш ва пулини қайтариб олиш имкониятини беради, бироқ бунда муайян талаблар ҳам борлигини унутмаслик керак.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига коммунал хизматлар (электр, газ, сув таъминоти) истеъмолчиларидан уларга ҳисобланган асоссиз қарздорликлар масаласида турли мурожаатлар бўлиб туради.
Президентнинг 19.09.2025 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-288-сон қарори қабул қилинди.
Федерациянинг ҳудудий ташкилотлари томонидан истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш давомида сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қонун талабларининг тўлақонли ижроси таъминламаган ҳолатларда ва шу каби бошқа низоли масалаларда суд идораларига даъво аризалари киритиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси таъминлаб келинмоқда. Биргина Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида судларга 9 та даъво ариазалари киритилиб, истеъмолчилар фойдасига 368 млн 200 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар ундирилди.
Европа Иттифоқи кўмагида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Рақамли ҳуқуқ бўйича биринчи Медиа Академия бўлиб ўтди.
Президентнинг 16.09.2025 йилдаги ПҚ-286-сон қарори билан республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
Кўпчилик табиий газ истеъмолчиларидан газ ҳисоблагич ускунаси кимнинг ҳисобидан ўрнатилади, деган мамзундаги саволлар келиб туради. Бу каби саволларга эса, Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»дан жавоб топиш мумкин.
Ҳар қандай техникада носозлик кузатилиши мумкин ва бу табиий ҳол. Лекин ушбу техник носозлик банкоматда кузатилса ва бу ҳолат айнан пластик картангиздан фалон суммани ечиб олиниши ва нақд пулни чиқариб бермаслиги тарзида юз берса, ҳар қандай одамнинг ҳам фиғони фалакка чиқиши табиий.
Сотиб олинаётган маиший техникага кафолат муддати белгиланган дегани бу, товарга ишлаб чиқарувчи томонидан илова қилинган, ундан фойдаланишнинг йўриқнома ёки қўлланмасига амал қилмасдан, ҳоҳлаганича тарзда фойдаланилиши мумкин дегани эмас, албатта.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 9 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ёзёвон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Тошҳовуз» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.И.нинг 185 000 сўмга харид қилинган оёқ кийими хонадонга келтирилиб кийиб кўрилиши жараёнида нуқсон аниқлангани, сотувчи уни алмаштириб бермаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2025 йилдаги 559-сон қарори билан электрон аукционлар орқали ер участкаларини сотиш ва кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Бугунги кунда қаерга қараманг озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва бошқа турдаги товарларни аҳолига реализация қилиш фаолияти билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектлардан бирига кўзингиз тушади. Кимдир бундан сотувчилик фаолияти осон эканда, деган хулосага ҳам келиши мумкин.
Азиз дўстлар! Сизларни энг улуғ ва энг азиз байрам, асрий орзу ниятларимизнинг рамзи бўлган муборак сана – давлатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги шодиёнаси билан табриклаймиз!
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 18-моддасига кўра, ноозиқ-овқат товарларни алмаштириб олиш тартиби ва алмаштириб берилмайдиган товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасдиқлайдиган қоидалар билан белгиланади.
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Баъзида товарлар олди-сотдиси жараёнларида, хусусан узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар савдосида айрим сотувчилардан «Ушбу товарга кафолат муддати белгиланмаган, ҳоҳласангиз оласиз, бўлмаса йўқда» қабилидаги совуқ муомалани ва ҳаттоки, «Товарнинг кафолати муддати мени олдимдан узоқлашишингиз билан тугайди», қабилидаги кинояомуз сўзларни ҳам эшитиб қоламиз.
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари, уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–937-сонли Қонуни ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ёритилиши мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Тошкент тумани Келес шаҳарчасида яшовчи Х.Ш.нинг товар шартнома қийматини бўлиб тўлаш шартларида 11 837 440 сўмга харид қилинган музлатгичда аниқланган нуқсонлар ва уларни сотувчи томонидан бепул бартараф этиб бериш билан боғлиқ масалада юзага келаётган муаммолар юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.