ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ: ИНСОН ШАЪНИ ВА ҲУҚУҚЛАРИНИ ЮКСАЛТИРУВЧИ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОР

05.12.20252 339

Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида қабул қилинган Конституциянинг янги таҳрири мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар сари дадил қадам ташланганини яққол намоён этади.

Истеъмолчининг харид қилинган қурилиш материалидан кўрилган зарари қоплаб бериладиган бўлди

04.12.20252 142

Сендвич панеллар—бу уч қаватли, яъни иккита қаттиқ ташқи листдан (масалан, рух моддаси қопланган пўлатдан) ва улар орасидаги иссиқликни сақловчи материалдан иборат қурилиш материали эканлигини, материал номи ҳам шундан келиб чиқиб инглизча «sandwich» сўзидан олиниб, унинг кўп қатламли тузилишини акс эттиришини кўпчилик билади, албатта.

Сотувчилар озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш жараёнида ишлаб чиқарувчи томонидан бегиланган сақлаш шартларига амал қилишлари лозим

01.12.20252 091

Амалдаги қонунчиликка кўра, озиқ-овқат товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчи эса озиқ-товарини истеъмолчига сотилгунга қадар ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган сақлаш шартларига риоя қилган ҳолда сақланишини таъминлаши лозим. Акс ҳолда озиқ-овқат товари муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкин.

Рақамли зўравoнликка қарши кураш бўйича чек-лист

28.11.20252 175

Рақамли зўравoнлик энди абстракт атама эмас — бугун бу аёллар, ўсмирлар, эркаклар ва бутун oилалар дуч келаётган реал ҳoлатлардир. Мессенджерлар oрқали бoсим ўтказиш, шаxсий суратларни эълoн қилиш, шантаж, аккаунтларнинг бузилиши ёки яширин назoрат (сталкинг), шунингдек дoксинг — яъни шаxснинг шаxсий маълумoтларини унинг рoзилигисиз атайлаб тарқатиш — буларнинг барчаси Ўзбекистoнда бевoсита ҳуқуқий oқибатларга эга, ҳаттo “рақамли” сўзи ҳали қoнунчилик терминoлoгиясида тўлиқ мустаҳкамланмаган бўлса ҳам.

Истеъмолчининг янги автомашинадаги нуқсон юзасидан билдирган эътирози ўрганиб чиқилди

26.11.20252 120

Бувайда туманида яшовчи Б.С. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, Қўқон шаҳридаги автосалондан 07.11.2025 йил кунида харид қилган «Onix» русумли янги автомашинада нуқсон мавжудлигини, мазкур муаммони қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Рақамлаштиришнинг почта тизимига таъсири мавзуси муҳокама қилинди

25.11.20251 852

«Ўзкомназорат” инспекциясининг Фарғона вилоят ҳудудий шўъбаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг жорий йил иккинчи ярим йиллигида ўтказилиши белгиланган техник ўқув семинарлар режасига асосан “Рақамлаштиришнинг почта тизимига таъсири” мавзусида техник ўқув семинар ўтказилди.

Истеъмолчини қийнаб турган муаммо ижобий ечим топди

24.11.20252 134

Қўштепа туманида яшовчи М.С. фарзанди ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирилишида юзага келаётган тушунмовчилик юзасидан туман жамиятимизга оғзаки мурожаат қилганди. Мурожаат ўрганилиши жараёнида эса муаммо бартараф қилиниб, истеъмолчининг ҳуқуқлари тиклаб берилди.

Инклюзив таълим ва тадбиркорликка йўл очилмоқда

21.11.20252 009

Ўзбекистоннинг Хоразм ва Андижон вилоятларида аҳолининг кенг қатлами учун муҳим имкониятлар тақдим этаётган лойиҳа — “Инклюзив уфқлар: Ҳамма учун таълим ва тадбиркорлик – II Фаза” амалга оширилмоқда.

Истеъмолчининг хонадони фасад қисмини таъмирлашга сарфлаган маблағ суммаси БСК олдидаги қарздорлигини бартараф қилишда асос қилиб олинди

19.11.20251 956

Истеъмолчи ўрганишга ўзи томонидан хонадоннинг фасад қисмини таъмирлаш учун 2 420 000 сўм маблағ сарфлагани ва бу ҳолатга асос бўлиб хизмат қилувчи ўзи ва қўшнилари иштирокида тузилиб, у истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланган далолатномани ҳам тақдим қилди.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш тартибини биласизми?

17.11.20252 203

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сонли қарори билан давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси – демократик жараёнларнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади

15.11.20251 808

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, “Юксалиш” Ҳаракати вилоят бўлими, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда “2026-2030 йилларда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси: ташаббуслар, таклифлар, муҳокамалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Хатолик оқибатида банк картасидан икки марта пул ечиб олинган истеъмолчига ортиқча ечилган пул суммаси қайтарилди

14.11.20251 923

Дўконда маҳсулотлар харид қилиш жараёнида банк картангиз орқали савдо терминалидан пул тўладингиз. Телефонингизга келган СМС хабарномасидан картангиздан бир хил сумма икки марта кетма-кет ечилганлиги маъулм бўлди. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Ўзбекистонлик мигрантлар соғлиғи ва ҳаётини суғурта қилиш йўлга қўйилиши мумкин

12.11.20252 008

Хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини ихтиёрий суғурта қилиш тизимини жорий этилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларни суғурта қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Кесиб сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишда нималарга эътибор қилиш керак?

10.11.20251 772

Айрим озиқ овқат товарларини, масалан колбаса маҳсулотларини харидорнинг илтимосига кўра кесиб сотилиши мумкин. Бундай ҳолатларда ишлаб чиқарилган санаси ёнига унинг қадоғи очилиб, кесилган санасини ёзиб қўйилиши шарт. Чунки бундай ҳолда маҳсулотни яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўзгаради.

Электр тармоқларига янги уланадиган якка тартибдаги уй-жойларга ҳисоблагичлар кимнинг ҳисобидан ўрнатилиши керак?

07.11.20251 873

«Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»да маиший истеъмолчиларда ўрнатилган ҳисоблагичларни сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд ҳисоблагичларни алмаштириш ҲЭТК маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, бунда ҳисоблагич хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда унинг иштирокида ҲЭТК ходими томонидан ўрнатилиши белгилаб қўйилган.

Истеъмолчи юзага келган реал қарздорлик суммасини тўлайдиган бўлди

05.11.20251 875

Мурожаатни ўрганишда Тошлоқ туман жамияти томонидан ичимлик сув таъминоти корхонасига сўров хати киритилди. Унинг асосида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида хонадондаги сув таъминоти, сув ҳисоблагичга оид ҳужжатлар, истеъмолчининг оилавий шароити ўрганилди ҳамда сув ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди.

Техник жиҳатдан мураккаб маиший товарларни сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш муҳим?

31.10.20251 915

Техник жиҳатдан мураккаб товарлар — бу электр жиҳозлари, радиоэлектрон аппаратлар, ҳисоблаш техникаси, фото-видео воситалар, телефонлар ва шунга ўхшаш мураккаб конструкцияга эга маҳсулотлардир.

Беғараз донорлик акцияси ўтказилди

30.10.20251 740

«Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 30-октябр куни “Биз — донормиз” шиори остида ўтказилган беғараз донорлик акциясида кўнгилли ёшлар, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ва тиббиёт ходимлари фаол иштирок этдилар.

1 2 3 4 98