
Иш ҳақи кечикяптими ёки тўлиқ тўланмаяптими – хабар беринг
Адлия вазирлиги февраль ойида республика бўйлаб ходимларнинг ойлик иш ҳақи юзасидан мурожаатларини онлайн-қабул қилишни бошлаяпти.
Адлия вазирлиги февраль ойида республика бўйлаб ходимларнинг ойлик иш ҳақи юзасидан мурожаатларини онлайн-қабул қилишни бошлаяпти.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни тадбиркорлик фаолиятида лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
1 февралдан 11 февралгача Ўзбекистонда 126 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, улардан 33 таси ўлим билан боғлиқ, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон президенти Фармони лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш учун жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
15 февраль кунидан эътиборан Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни қабул қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги тегишли ҳужжатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан тайёрланди.
«Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида» президент фармони қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун 2020 йилнинг 22 январида президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
2020 йил 1 январдан янги меҳнат шартномаларини, шунингдек амалдагиларига ўзгартириш киритиш ва тугатишни ЯММТ (ягона миллий меҳнат тизими) идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон фуқароларига Хитойга хизмат, туристик ва бошқа мақсадларда ташриф буюришдан тийилиб туришларини қатъий тавсия этилади, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхатини эълон қилди.
2019−2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, тажриба сифатида 10−11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошланади, дея хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.
2019 йил мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 16 256 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 11 142 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов хабар қилди.
ЙҲХББ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг дастлабки 10 кунида мамлакатда 107та бахтсиз ҳодиса рўй берган, уларнинг 103 таси ҳайдовчилар ва 4 таси пиёдалар томонидан содир этилган. Ушбу бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар сони 100 кишини, ҳалок бўлганлар сони эса 35 кишини ташкил этди.
Ўзбекистонда қасддан баданга енгил шикаст етказиш тўғрисидаги модда декриминализация қилиниши мумкин. Ички ишлар вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99-моддасига асосан шахснинг тасвирга бўлган ҳуқуқи ажралмас ва дахлсиздир. Миллий қонунчиликда фуқаронинг тасвирга бўлган ҳуқуқи дахлсизлиги чегаралари аниқ белгиланмаган, дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.
10 январь куни «Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
«Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори 2019 йилнинг 2 ноябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.