Абитуриентлардан олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қуйидагилар орқали онлайн тарзда қабул қилинади:
— Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz);
— Давлат тест марказининг расмий сайти (dtm.uz);
— Давлат хизматлари марказлари.
Имтиҳонлар уч сменада ўтказилади: биринчиси – соат 7:30дан, иккинчиси – соат 11:30дан ва учинчиси – соат 15:30дан.
Кириш имтиҳонлари вақтида абитуриентлар қуйидаги санитар нормаларга амал қилишлари керак:
— ДТМ томонидан бериладиган тиббий ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиш;
— 3 метрлик масофани сақлаш.
Қайд этилишича, барча бинолар кунига 4 мартадан кам бўлмаган тарзда мунтазам равишда дезинфекция қилиб борилади.
Кириш имтиҳонлари учун аппеляцияни 21 августдан 31 августга қадар бериш мумкин бўлади.