21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17590 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистонда ҳамда 7 нафари Навоий вилоятидакоронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 8035 киши даволанмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.
Айни пайтда мамлакатда 9463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Бундан ташқари, 21 июль куни COVID-19 асоратларидан вафот этган беморлар сони 92 нафарга етди.