22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6358 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1962 киши даволанмоқда. Улардан 15 нафар бемор оғир аҳволда, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.
Айни пайтда мамлакатда 4377 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ўн тўққиз киши ҳаётдан кўз юмган.