2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8904 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 3030 киши даволанмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 9 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.
Айни пайтда мамлакатда 5847 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Йигирма етти нафар киши ҳаётдан кўз юмган.