27 март соат 10.00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди. Юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустасно.
Рўйхатдан ўтмаган шахсларнинг юк автомобилларида ҳаракатланиши ҳам тақиқланади, дея аниқлик киритди Транспорт вазирлиги.
«Юртдошларимизнинг зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмасликлари, яшаш ҳудудларини тарк этмасликларини сўраймиз. Юқоридаги ҳаракатларнинг барчаси республикамиз ҳудудида ушбу хавфли инфекциянинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, ҳар бир фуқаронинг саломатлигини қатъий муҳофаза қилишга қаратилган», — дейилади ИИВ хабарида.