Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга «огоҳлантириш» берилади.
25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса — БҲМнинг 3 баравари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.