Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан қарор қабул қилди.
Уларга қуйидагилар киради:
барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);
шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси);
автотранспорт воситасини бошқариш учун зарур ҳужжатлар (суғурта полиси, ишончнома, транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).
Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар қўлланилмайди.