Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан #vahimasizkarantin #карантинбезпаники шиорлари остида #mehr_ulashamiz акцияси ташкилланди.
Акциядан кўзланган асосий мақсад Ҳукуматимиз томонидан юртимизда коронавирус тарқалишини олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳудудларда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган тезкор чора-тадбирларга оз бўлсада ҳисса қўшишдан иборат.
Фарғона шаҳар марказида ташкилланган мазкур акция доирасида меҳнат фаолияти зарурати туфайли кўчаларда иш билан банд бўлган Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига, қарияларга, шунингдек кўчада тиббий ниқобсиз юрган аҳоли вакилларига тиббий ниқоблар бепул тарқатилди. Ҳозирда ушбу акция Федерациянинг бошқа ҳудудий органлари томонидан тизимли асосда давом эттирилмоқда.