Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат бўлган ушбу кўчма савдо хизмати биринчи навбатда кўп қаватли уйлар жойлашган МФЙларда ташкил этилди. Бу ҳакда Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Бугунги кунга қадар, «Турон», «Мустақиллик», «Наврўз», «Янгиобод», «Чилонзор», «Гулистон», «Зухро», «Бахрин», «Ватан», «Рохат», «Хўжапорсо», «Ёвқочар» ва бошқа МФЙларда аҳолига картошка, сабзи, пиёз, пахта ва ўсимлик ёғи ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.
Кўчма савдони ташкил этиш ишлари буюм бозорлари ва МФЙ томонидан тақдим этилган юк автомашиналарида амалга оширилмоқда.