Андижонда мингдан ортиқ ҳайдовчи маъмурий жазога тортилди
“Ўзавтотранс” агентлигининг Андижон минтақавий бошқармаси 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида юк ва йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланувчиларни фош этиш мақсадида 1161 та рейд ўтказган. Натижада 1235 нафар ҳайдовчига маъмурий жазо қўлланган.
