Тадбир давомида гиёҳвандлик билан шуғулланаётган кимсага чора кўрилди
Қўштепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Қўштепа туманида яшовчи Садриддин Тожибоевнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Қўштепа тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Қўштепа туманида яшовчи Садриддин Тожибоевнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Судланувчи Шерзод Ўрмоновга фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2014 йил 3 январдаги қарорига асосан бир нафар вояга етмаган, қизининг моддий таъминоти учун жабрланувчи Ё.Джурабоева фойдасига иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган эди.
Олтинчи дастуримиз «Смартфон-молия» деб номланиб, унинг доирасида сизлар билан смартфон воситасида коммунал тўловларни қандай амалга ошириш мумкин, давлат хизматлари учун тўловлар, QR-код – ундан қандай фодаланиш мумкин, электрон ҳамён нима, ўз шахсий маълумотларини ва электрон ҳамёнларини фирибгарлардан қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкин каби масалаларда суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.
Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси «Бу менинг Конституциям» порталида икки тилда эълон қилинди.
Фарғона вилояти, Қўштепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори ” тадбирининг иккинчи босқичи давомида Расулжон Шералиевга тегишли қурилиши тугалланмаган томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Жорий йилда ОТМга кириш учун тест синовлари тўлиқ ёпиқ биноларда ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб маълум қилди ДТМ бошқарма бошлиғи Жавлон Нурматов. Унинг сўзларига кўра, бу давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклиф ва чекловларига боғлиқ.
56 ёшни қарши олаётган ва шу ёшга етгунча олти марта судланишга улгурган Мунаввар Исаков бирор ишнинг бошини тутмагани сабабли қўшни давлатларда мавсумий ишчи бўлиб, рўзғор тебратар эди. У ёлланма ишчи сифатида Қозоғистон Республикасига борган вақтида Туркистон вилояти Сариякаш туманида яшовчи Амир Сулаймонов исмли шахс билан танишиб қолгач, уни уйида яшаб, деҳқончилик қила бошлади.
Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўрисидаги кодекснинг 212-моддаси билан тўлдирилиб, унда ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш белгиланган.
Бугун Қўқон мусиқали драма театрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Мусиқали театр актёрлиги» 4-босқич талабалари «ЁЛҒОН АХБОРОТ ҚУРБОНЛАРИ» номли мюзикл-спектакль премьерасини томошабинлар ҳукмига ҳавола этишди.
2022 йил 30 май – 3 июнь кунлари Германиянинг Шпайер шаҳрида GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти)нинг “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш” дастури томонидан Германия давлат бошқаруви илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда “Маъмурий тартиблар ва жараёнлар ҳуқуқий ҳимоя тизимида давлат назоратини модернизация қилишнинг зарурий шарти сифатида” мавзусида халқаро конференция ташкил қилинди.
Сўнгги йилларда мамлакатда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд ишлари юритилишини такомиллаштириш, фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.
Бешинчи дастуримиз «Смартфон-интернет» деб номланиб, унинг доирасида сиз интернет хавфсизлиги нима ва тармоқда қандай қилиб хавфсизликни таъминлаш мумкинлиги, тармоқда кибергигиенага амал қилиш, мобил телефонлар учун яратиладиган шпион дастурларнинг қурбонига айланиб қолмаслик учун нима қилиш кераклиги каби масалаларда суҳбатлашамиз ҳамда амалий маслаҳатларимизни бериб ўтамиз.
Баҳодир Игамбердиев илгари икки марта судланиб, тегишли жазо олган бўлсада, бундан ўзига хулоса чиқариб олмади. У Фарғона шаҳар П.Маҳмуд кўчасида жойлашган “Мукаммал нигоҳи” номли савдо мажмуаси олдида жамоат жойида маст ҳолатда бақир-чақир қила бошлади.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси 2022 йилнинг 2-чорагида ўтказиладиган медиа тадбирлар режаси асосида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Водил қишлоғига пресс-тур ташкиллади.
Авваллари абитуриентлар имтиҳон учун фақат бир Олий таълим муассасасига ҳужжатларни топширган бўлса, бугуни кунга келиб танланган йўналиш бўйича 5 тагача Олий таълим билим юртига ҳужжатларни топшириш имконияти берилди.
Ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, яшаш шароити ва бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари бўйича олинган маълумотлар расмий статистика тизимида асосий рол ўйнайди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни «Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
«Ўзбекистон темир йўллари» Тожикистон ва Россияга поездлар қатновини бошлаш саналарини маълум қилди. 20 июндан «Душанбе — Тошкент — Душанбе», 23 июндан «Тошкент — Самара — Тошкент» йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда шакарнинг ўртача биржа нархи сўнгги уч кунда 26,1 фоизга тушди, деб хабар берди Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХАБ) матбуот хизмати.
Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 йилдаги “IT-Park University» рақамли университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 297-сон қарори қабул қилинди.