Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган 65 тонна ун сотиб юборилгани аниқланди
Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган арзон нархдаги ун маҳсулотини бошқа шахсларга сотиб юборилгани аниқланди. Поп туманида МЖЧ раҳбари 54,9 тонна, Марғилон шаҳрида эса хусусий корхона мансабдорлари 10,1 тонна ун маҳсулотини қимматроқ нархда сотгани маълум бўлди.