Медиасаводхонлик: Қўқонда «ЁЛҒОН АХБОРОТ ҚУРБОНЛАРИ» мюзикл-спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди

Бугун Қўқон мусиқали драма театрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, «Мусиқали театр актёрлиги» 4-босқич талабалари «ЁЛҒОН АХБОРОТ ҚУРБОНЛАРИ» номли мюзикл-спектакль премьерасини томошабинлар ҳукмига ҳавола этишди.

Премера жараёнида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти «Санъатшунослик» кафедраси доценти, Санъатшунослик фанлари номзоди Маъмуржон Умаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳибаси Муҳаббатхон Абдуллаева ҳамда филиал директори, фалсафа фанлари номзоди, доцент Химматов Давлат Ахатқулович бошчилигида «Театр санъати» кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. 

Сценарий муаллифи ва режиссёр: «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 4-босқич талабаси Муҳриддин Мадаминов.

– Орамизда, бугун ахборотни тўғри талқин қилмайдиган, ростни-ёлғондан, фактни-фикрдан, танқидий фикрлашни, иғвою-бўхтондан, ёлғон ҳабарларни чинга йўйишдан ажратаолмаётган шаҳслар ҳам йўқ эмас. Бу ҳолат эса ачинарли албатта. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Инсонларнинг тарқатилаётган ахборотлару, ҳабарларга соддалик билан ишониб қарашими ёки Медиа ва ахборот саводхонлигининг паст даражада эканлигими? Англаш қийин бўлмоқда а? Мюзикл-спектакль мақсади айнан ушбу мавзуни – содда ва халқчил тилда тушинтиришга қаратилган, – дейди лойиҳа раҳбари «Мусиқали театр актёрлиги» йўналиши 4-босқич талабаси Бобур Каримов.