Фото: uzrailpass.uz

Россия ва Тожикистонга поездлар қатнови бошланиш саналари маълум қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Россияга поездлар қатновини тиклаш ва Тожикистонга поездлар ҳаракатини бошлаш саналарини маълум қилди.

Компания матбуот хизмати хабарига кўра, 23 июндан бошлаб 5/6-сонли поезд «Тошкент — Самара — Тошкент» йўналишида ҳаракатлана бошлайди. У Тошкент марказий вокзалидан пайшанба кунлари соат 19:05 да жўнайди ва шанба куни соат 18:14 да Самара вокзалига етиб боради. Самарадан жўнаш — якшанба кунлари соат 16:11 да, Тошкентга сешанба куни соат 16:56 да етиб келинади.

Тошкентдан Самарагача бўлган темир йўл масофаси 2271 км. Сафар вақти 48 соат. Поезд 11 та вагон: 3 та купе, 7 та плацкарт ва вагон-ресторандан иборат.

20 июндан бошлаб 301/302-сонли янги йўловчи поезди «Душанбе — Тошкент — Душанбе» йўналиши бўйича қатнай бошлайди. Поезд Душанбедан душанба кунлари жўнаб, Тошкентга сешанба куни соат 13:43 да етиб боради. Тошкентдан учиш — сешанба куни соат 16:15 да, Душанбега келиш — чоршанба куни.

Тошкентдан Душанбегача бўлган темир йўл масофаси 916 км. Поезд 21 соат йўлда бўлади. Поезд 10 та вагон: 4 та купе, 5 та плацкарт ва вагон-ресторандан иборат.