Биржада шакар нархи барқарорлашди

Ўзбекистонда шакарнинг ўртача биржа нархи сўнгги уч кунда 26,1 фоизга тушди, деб хабар берди Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХАБ) матбуот хизмати.

10−14 июнда биржадаги савдоларга кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14,55 млн сўмдан 10,75 млн сўмгача пасайди. Савдоларнинг сўнгги соатларида эса нарх 9,7 млн сўмгача тушди.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 6004 тонна шакар қўйилган, улардан барча ҳажми сотилди. Бунда биржа орқали «Хоразм шакар» — 3000 тонна, «Ангрен шакар» эса — 3004 тонна шакар сотди.

«Шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда», — дейилади хабарда.