КОРРУПЦИЯДАН – ЎЗ КЕЛАЖАГИНГНИ АСРА!

Мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, ёшлар учун кенг имкониятлар яратилди.

Авваллари абитуриентлар имтиҳон учун фақат бир Олий таълим муассасасига ҳужжатларни топширган бўлса, бугуни кунга келиб танланган йўналиш бўйича 5 тагача Олий таълим билим юртига ҳужжатларни топшириш имконияти берилди. Олий таълим фаолиятида ҳар қандай коррупциявий ҳаракатларга чек қўйилмоқда.

Шундай бўлсада, С.Қобулова (Исм фамилия ўзгартирилган) ўзи чет эл таълим муассасасининг тиббиёт йўналиши бўйича сиртқи турида таълим олсада, А.Наимовага (Исм фамилия ўзгартирилган) ҳеч қандай имтиҳонларсиз чет эл тиббиёт билим юртига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, пора беришга далолат қилиб, “холис хизмат” учун 4.000 АҚШ доллари беришни сўрайди.

А.Наимова аслида имтиҳонлар ҳақида билмоқчи бўлганлиги, ўз билими орқали тиббиёт соҳаси ходими бўлиши ҳақидаги орзулари ҳамда С.Қобулованинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишга аҳд қилади.

Шу сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимларига мурожаат қилади, мурожаат асосида тезкор тадбир ўтказиш режалаштирилади.

А.Наимова айтилган пулларни тайёрлаб қўйгани ҳақида С.Қобуловани хабардор қилганида, С.Қобулова текиндан бойлик орттириш мақсадида Учқўрғон шаҳридаги “Истанбул” кафесида келишилган пулларни олган вақтида тезкор тадбир вакиллари томонидан ушланади.

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман суди томонидан судланувчи С.Қобуловага нисбатан жиноятлар мажмуи билан жарима жазоси тайинлаш ҳақида ҳукм чиқарилди.

Хулоса ўрнида қилмиш-қидирмиш деганларидек қинғир йўл орқали мақсадга эришишнинг охири қонун олдида жавобгарликни келтириб чиқаради. Шу сабабли ҳар биримиз жамиятда белгиланган қонун-қоидалар асосида ўз турмушимизни йўлга қўйишимиз лозим.

Сардорбек АБДУСАТТОРОВ,

Наманган вилояти Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг раиси