Аҳолини рўйхатига олиш – статистика тизимида асосий ўринни эгалайди

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10-июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги тамойиллар ва тавсиялар” резолюциясига таянаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 ийилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарори қабул қилинди. Бунда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, асосий вазифалари ва босқичлари белгилаб қўйилган. Унга кўра аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва у келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади. Худудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради. 

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ваколатлари дорасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларини ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар жараёнини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш, олинган маълумотларни таҳлил қилиш,  молиялаштириш, хужжатларга ишлов бериш, якуний натижаларини эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишга ўтказишда иштирок этган жисмоний ва юридик шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш  каби  вазифалар юклатилган.

Фарғона вилояти статистика бошқармаси Ахборот хизмати.