Oy: Yanvar 2022
Бир башар болаларимиз: динимиз турфа, аммо мақсадимиз бир
Бағрикенглик – барчанинг фикрини ҳурмат қилиш, одамларнинг эътиқоди ва қарашларига хайрихоҳ бўлиш, ҳаммани тўғри тушунишдир. Бағрикенгликни билим, самимият, очиқ мулоқот ҳамда ҳур фикр, виждон ва эътиқод вужудга келтиради. Бағрикенглик тинчликка йўл очади, урушларни тўхтатади.
Ер участкаларини электрон онлайн-аукцион натижалари бўйича хусусийлаштириш ва ижарага олиш мумкинми?
Кўпчиликни қизиқтирган савол: ер участкаларини электрон онлайн-аукцион натижалари бўйича хусусийлаштириш ва ижарага олиш қандай тартибда амалга оширилади?
“2021 йилнинг январ-декабр ойларида Фарғона вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиши” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Анжуманда бошқарма бошлиқ ўринбосари Р.Рўзибоев ва бошқа масъуллар томонидан вилоят ҳудудидаги хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўтган йил кўрсаткичлари бўйича ахборотлар бериб ўтилди.
Президент топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган йирик узилишлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди
Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилди.
Зўравонликка учраган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун Call-марказлари ҳамда Telegram-бот ишга туширилди
Ишонч маркази қисқа телефон рақами: 📞 1259
2021 йилда Фарғона вилоятида 1 млн 165 минг давлат хизматлари кўрсатилди
Ўтган йил давомида 24 минг 601 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
“Алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш борасида амалга оширилаётган ишлар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА вилоят бошқармаси масъул ходимлари, бошқарма бошлиғи Т.А.Абдуллаев, таркибий тармоқлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси, матбуот нашрлари, интернет сайтлари вакиллари, шунингдек, корхона, ташкилотлар матбуот хизмати масъул ходимлари иштирок этишди.
5 ёшдан катта бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланган ва болалар 0,1 мл доза «Pfizer» вакцинаси билан эмланади.
«90−95% беморда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти» — Зангиота 1-сон шифохонаси директори
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, «5 январдан кейин мурожаат қилган беморларнинг 90−95 фоизида ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти». У даволаниш муддати ўртача 5 кунни ташкил қилаётгани ва касаллик беморларда енгил кечаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонга яна бир партия Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди
Мазкур вакциналар СОVAX дастури доирасида етказилди.
Ерга оид хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиздир
Энг муҳим жиҳат шундаки, Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ “Хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ва фуқаролик муомаласи объектларидир.
Респондентларнинг ҳамда рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашда респондентлардан олинган тўлиқ ва ишончли маълумотлар асос бўлиб хизмат қилади.
Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб улкан байроқ олиб ўтилди
Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.
Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 400 дан ошди
10 январь куни коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 425 тага етди, бу олдинги кунга нисбатан 36 тага кўп (389), дея хабарбермоқда ССВ.
Ўзбекистонга ярим миллион дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди
Ўзбекистонга COVAX глобал дастури доирасида беғараз ёрдам сифатида 500 минг дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди.
Мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилди.