“2021 йилнинг январ-декабр ойларида Фарғона вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиши” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Анжуманда бошқарма бошлиқ ўринбосари Р.Рўзибоев ва бошқа масъуллар томонидан вилоят ҳудудидаги хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ўтган йил кўрсаткичлари бўйича ахборотлар бериб ўтилди.

Статистика бошқармаси томонидан тақдим қилинган маълумотларга кўра (дастлабки маълумотлар), вилоятимизда 2021 йил давомида соҳада кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 17 810,1 млрд сўмни ташкил қилган. Бу эса ушбу кўрсаткичнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 115,7 млрд сўмга ёки 120 % га ошганлигини кўрсатади.

Жумладан, транспорт хизматлари 3 666,3 млрд сўм, савдо хизматлари 5 650,7 млрд сўм, молиявий хизматлар 3 156,1 млрд сўм, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 905,2 млрд сўм, таълим соҳасидаги хизматлар 711,1 млрд сўм, соғлиқни сақлаш йўналишидаги хизматлар 372 млрд сўмни ташкил қилган.

Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши иқтисодиётнинг жами соҳаларида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сонидаги улуши 66,4 %ни ташкил қилган.

Шунингдек, масъуллар томонидан мазкур тадбир доирасида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 710-сон қарорининг бажарилиши юзасидан 2021 йилда амалга оширилган оширилган ишлар якуни бўйича” ҳам маълумотлар бериб ўтилиб, журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.