Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб улкан байроқ олиб ўтилди

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

Бугун эрта тонгдан Фарғона вилояти ҳокимлиги ёнида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг вилоятдаги ҳарбий қисмлари офицер, сержант, аскарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳажми 1100 кв.м бўлган улкан байроқ аскарлар кўмагида кенг ёйилиб, вилоят Тадбиркорлар уйи олдидан Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган масофага ҳарбий оркестр жўрлигидаги мусиқа садолари остида олиб борилди.

Ушбу жараённи шаҳримиз кўчалари бўйлаб жам бўлган кекса-ю ёш завқ билан, ватанпарварлик ҳисси жўш урган ҳолда кузатиб бордилар.