2021 йилда Фарғона вилоятида 1 млн 165 минг давлат хизматлари кўрсатилди

Ўтган йил давомида 24 минг 601 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Шундан 10 минг 78 тасини юридик ва 14 минг 523 тасини жисмоний шахслар ташкил этмоқда. 59 та хорижий инвеститсия иштирокидаги корхоналарга расмий мақом берилди.

Айни кунларда вилоятда жами 396 та қўшма ва хорижий корхоналар, 61 минг 994 та юридик ва 77 минг 442 та жисмоний кўринишга эга тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

ДХА Фарғона вилоят бошқармаси
ахборот хизмати