Эндиликда Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 шгача бўлган болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков брифингда маълум қилди.
Келтирилишича, ҳозирда 5−11 ёшли аҳолини ҳам эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланган.
«Демак 6 дозали вакцинани самарали ишлатиш учун биз бир пайтнинг ўзида эмлаш пунктига 18−20 нафар болаларни йиғиб олиб, кейин бир вақтда эмлашимиз назарда тутилган», — деди Нурмат Отабеков.
«Pfizer» вакцинаси билан 12 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини эмлаш учун 0,3 мл эмлаш дозалари ишлатилган бўлса, 5 — 11 ёшдаги болаларни эмлаш учун 0,1 мл доза қўлланилади.