10 январь куни Ўзбекистонга 500 400 доза Moderna вакцинаси COVAX платформаси орқали олиб келинди. Бу ҳақда UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакциналар ҳисобланади.
Ҳозирда COVAX дастури бўйича етказилган дозаларнинг умумий сони 9,5 миллиондан ошди. COVAX — ЖССТ, GAVI, CEPIvaccines ва UNICEF`ни бирлаштирган глобал ташаббус ҳисобланади.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49,5 млн дозадан кўпроқни ташкил қилмоқда. Эмлаш жараёнларида 40 миллиондан ортиқ дозадан фойдаланилган.
Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар бўйича статистика қуйидагича: