Ўзбекистонга яна бир партия Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

17 январь куни Ўзбекистонга 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия вакцинадир, дея хабар берди ССВ Матбуот хизмати.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилмоқда.