Ўзбекистонда темир йўл чипталари учун 30 фоизли чегирмалар жорий этилмоқда
Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 20 фоиздан 30 фоизгача ички йўналишдаги поездлар учун тариф нархига чегирмалар ўрнатилади.
Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 20 фоиздан 30 фоизгача ички йўналишдаги поездлар учун тариф нархига чегирмалар ўрнатилади.
29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. (1982 й.т.) фуқаро С.М.дан (1965 й.т.) Ф.И. 100 доллар миқдорида пора олаётганда ашёвий даллилар билан ушланган.
Давлат хизматлари агентлиги ташриф буюрувчиларга қулай вақтда навбатга ёзилиш функциясини жорий этмоқда.
Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, мактабда таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланган:
22 октябрь куни Ўзбекистон президенти «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳририни имзолади, дея хабар қилди Марказий банк матбуот хизмати.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида мамлакатимизда одам папиллома вирусига қарши эмлашга старт берилиши муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Хорижий валюта сотишда мижознинг шахси талаб қилинмайдиган энг кўп миқдор 100 доллар этиб белгиланди. Ўзбекистон Марказий банкнинг 17 октябрдаги қарори билан тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш бўйича операцияларни амалга ошириш тартиблари тўғрисидаги низомга тегишли банд киритилди.
2019 йилнинг тўққиз ойи мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 138 962 та иш кўриб чиқилган ва мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга камайган, деб хабар беради Олий суд матбуот хизмати.
16 октябрь куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлариида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти таъқиқланган «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари жиноий фаолиятига чек қўйилди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
15 октябрь, сешанба куни соат 11:00 да Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Олий Мажлис Сенати 23-ялпи мажлисида Ўзбекистон судьяларининг махсус кийими тавсифи ва намунасини кўриб чиқдилар ҳамда тасдиқладилар, дея хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.
Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.
Бош прокуратура Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Энди якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам онлайн тарзда банк ҳисобрақамини очиш имконига эга бўлди. Аввал ушбу қулайлик фақатгина юридик шахслар учун мавжуд бўлган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 октябрь куни хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни кўзда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этди.
Маҳаллий ва халқаро қатнов поездларига чипталарнинг ўртача нархи ҚҚС ставкасига мос равишда пасайтирилди.
“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.