29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. (1982 й.т.) фуқаро С.М.дан (1965 й.т.) Ф.И. 100 доллар миқдорида пора олаётганда ашёвий даллилар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўз Telegram-каналида хабар қилди.
Б.А. порани фуқаро номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хужалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига олган.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.С. (1966 й.т.) хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.