Бош прокуратура Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Эркак фуқаро Х.Я.ни Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.У.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.