Тест жараёнлари онлайн узатиладиган сайт ишга тушди

31.07.2018377

Ўзбекистонда 1 августда старт оладиган олий таълим муассасаларига кириш учун қабул имтиҳонлари жараёнида АКТдан кенг фойдаланган ҳолда, имтиҳонларнинг очиқ ва ошкора ўтказилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги техник ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Ўзбекистонда адвокатларга суд биносига телефон олиб киришга рухсат берилди

30.07.2018384

Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириш учун суд биносига мобиль ва бошқа алоқа олиб кириш ҳуқуқига эга. Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан иқтисодий жиноятлар ва коррупция бўйича 2114 та жиноят иши қўзғатилди

30.07.2018447

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

ФВВ Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кескин кўтарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

29.07.2018338

Гўёки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тарқатилган №65-сонли хабарнома “фейк”, яъни сохта экани тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Kun.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Пиёдалар содир этган ҳуқуқбузарликлар бўйича электрон баённомалар қандай расмийлаштирилади?

29.07.2018310

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 июндаги буйруғига асосан, «Пиёдалар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича электрон шаклдаги маъмурий баённомалар расмийлаштириш ва маъмурий иш юритиш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома ишлаб чиқилди.

ОТМга кириш имтиҳонида ёрдам беришга ваъда қилган шахслар қўлга олинди

29.07.2018369

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратураси абитуриентларга пул эвазига ОТМларга киритиб қўйишга ваъда берган шахслар қўлга олинди, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури.

Навбаҳор туман ҳокими ўринбосари пора олаётган вақтида қўлга тушди

29.07.2018356

ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прократура ҳузуридаги депортаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида Навбаҳор туман ҳокими биринчи ўринбосари Ойбек Ҳаиров маҳаллий тадбиркордан 4000 минг АҚШ доллари ва 16 миллион сўмни пора сифатида олаётган вақтида ушланди.

1 сентябрдан тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар бекор қилинади

28.07.2018339

Ўзбекистон Республикаси президенти “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Муҳтож шахсларга шошилинч ёрдам кўрсатишни асоссиз рад этганлик учун тиббиёт ходимларига жавобгарлик белгиланади

28.07.2018312

Парламент қуйи палатасининг 27 июль куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг «Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит муҳофазаси бўйича дастурларнинг ижро этилиш ҳолати тўғрисида»ги ахборотини эшитдилар.

Ўзбекистонда текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими ишлаб чиқилади

28.07.2018298

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг бошланғич версиясини ишлаб чиқади.

ОАВ ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий қилиш таклиф қилинмоқда

28.07.2018319

Жамоавий мурожаатлар портали — meningfikrim.uz’да «Оммавий ахборот воситалари ходимларининг қонуний фаолиятига аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш ҳақида»ги петиция жойлаштирилди.

Нотариусда навбатда турмаслик учун нима қилиш керак?

20.07.2018355

Ҳали ишончнома олиш, ҳали у ёки бу маълумотни нотариал тасдиқлатиш зарурати туғилади. Аммо улар кўрсатаётган хизматдан баъзан кўнглимиз тўлмайди. Нега? Бунинг жавоби турлича. Баъзан югур-югури кўп, баъзан эса узундан-узун навбат. Ҳарқалай, керакли пайтда ишимиз битмайди.

7500 доллар эвазига талабаликни ваъда қилган шахс қўлга олинди

19.07.2018316

Тошкент шаҳар ИИББга 7 500 АҚШ доллари эвазига Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб киришга ваъда берган Ш.Нурмуҳаммад (исми ўзгартирилган)га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, унинг қариндоши ариза берган.

1 2