Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент фаолиятини кучайтириш юзасидан:
Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида Департаментнинг ташкилий-штат тузилмаси янгиланди.
Иқтисодий жиноятлар, хуфёна иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашни кучайтириш бўйича кўрилган чоралар натижасида:
— 4019 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 1886 та маъмурий ва 2114 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида:
— 557 та яширин цех юритиш билан боғлиқ жиноят ишлари қўзғатилиб, 4,9 млрд. сўмлик ноқонуний ишлаб чиқарилган маҳсулот (хом ашё) олиб қўйилди;
— 1884 та субъектнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, 2001 та янги иш ўрини яратилди;
— порахўрликка қарши курашиш борасида 445 та жиноятлар аниқланди;
— 401 млрд. сўмлик солиқ ва тўловлар қўшимча ҳисобланиб, 146 млрд. сўми ундирилди;
— валюта соҳасида 1.395 та ҳуқуқбузарлик аниқланди;
— 1,8 млн. доллар миқдорида нақд чет эл валютаси ва 4,1 млрд. сўм миллий валюта олиб қўйилди;
Тиббиёт буюмлари ва дори-дармон билан савдо қилиш қоидалари ҳамда нархларни белгилаш тартиби бузилишини олдини олиш мақсадида:
— савдо қоидалари ва нархларни белгилаш билан боғлиқ 82 та ҳолат аниқланди;
— 775 млн. сўмлик товарлар олиб қўйилди;
— 30 та жиноят иши қўзғатилди.