Болалар боғчасидаги бўш ўринларни қандай текшириш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг мавжуд бўш ўринларни текшириш хизматини ишга туширди.

Бунинг учун, mdo.uz сайтига ташриф буюриб, «Фаолият» бўлими танланади. Бўлим ичида давлат ёки нодавлат МТМ реестрларини алоҳида текшириш имконияти яратилган.

Масалан, 5633та давлат мактабгача таълим муассасалари рўйхати очилганда, уларнинг ҳар бирида янги тарбияланувчиларни қабул қилиш учун бўш ўрни мавжудлиги кўрсатилган.