Ижтимоий мослашув марказлари оилавий зўравонликдан азият чеккан 485 нафар аёлга ёрдам кўрсатди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ижтимоий мослашув марказлари фаолияти бошлангандан буён 3055 та мурожаатни қабул қилиб олди. Уларнинг 485 таси оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёллардан келиб тушди, дея хабар қилди қўмита матбуот маркази.
